Эрдўғаннинг аҳволи ёмонлашгани айтилмоқда. Кремлда шошилинч ҳаракатлар бошланди
Олам
−
26 Апрель 2023
33875Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг аҳволи ёмонлашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Россия Президенти Владимир Путин Москва вақти билан соат 21:58 да шошилинч равишда Кремлга қайтган. Тармоқларда унинг кортежининг тасвирлари тарқалмоқда.
Маълум қилинишича, бунга сабаб Туркия Президенти Эрдўғаннинг соғлиғи ёмонлашгани бўлиши мумкин. Россиялик шифокорлар Туркияга жўнатилгани хабар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 апрель куни Туркия раҳбари жонли эфирда нутқ сўзлаётган вақтида аҳволи ёмонлашган ва 20 дақиқалардан сўнг ўзига келганди. Давлат раҳбари миокард инфарктини бошидан ўтказгани ва ҳозирда реанимацияда бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь