Беш нафар ўзбек боксчиси халқаро турнирда кейинги босқичга йўл олди
Спорт
−
09 Февраль 2023
5820Айни кунларда Венгрияда бокс бўйича Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири ўтказилмоқда. Турнирда кўпгина Ўзбекистон вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боряпти.
8 февраль кунги баҳсларда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиб, улардан 4 нафари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. -57 килограмда Самандар Холмуродов, -71 килограмда Камрон Турғунбоев, -80 килограмда Тўрабек Хабибуллаев ва Раҳматилло Бойматов жангларда зафар қучди. -67 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Бекзод Бекмуродов австриялик Гарри Гарсайдга имкониятни бой берди.
-54 килограмда Хўжаназар Нортожиев ва -92 килограмда Санжар Турсунов соғлиғидаги муаммолар сабаб рингга чиқа олмади.
Маълумот учун, Венгриядаги турнирга жами 13 нафар ўзбекистонлик жангчи жўнаб кетганди. Мусобақа 11 февралга қадар давом этади.
LiveБарчаси