66 млн йил олдин яшаган динозавр тухумлари топилди
Бу қизиқ
−
21 Январь 2023
12672Ҳиндистонлик палеонтологлар ўсимликлар билан озиқланадиган 66 миллион йил аввал яшаган катта динозавр – титанозаврларга тегишли 92 та уядан 256 та тошга айланган тухумларни топишди. Бу ҳақда “Hindustan times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, тухумларнинг диаметри 15 сантиметрдан 17 сантиметргача бўлган. Кўпгина уялар бир-бирига яқин жойлашган бўлиб, уядаги тухумлар сони 1 тадан 20 тагача бўлган. Уяларнинг яқин жойлашуви ҳозирги баъзи жамоа бўлиб тухум қўювчи қушлар гуруҳига ўхшайди. Динозаврларнинг тухумлари мўрт бўлиб, қазилма қолдиқларида уларнинг сақланиб қолиши жуда камдан-кам ҳолларда учрайди. Бу тухумлар ҳам тошга айланиб бўлган.
Маълумот учун, Ҳиндистонда биринчи динозавр тухумлари Мадхя-Прадеш штатидаги Дхар туманидан 1990 йилларда топилган бўлиб, энг сўнгги тадқиқотлар 2018 ҳамда 2020 йилларда амалга оширилган. Дхар туманидан топилган тухумлар шунчалик яхши сақланганки, палеонтологлар (қадимги жонзотларнинг қолдиқлари билан шуғулланувчи олимлар) тухум қобиғидан парчаланган оқсил бўлакларини аниқлашга муваффақ бўлди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь