“Miss International-2022” танловида Ўзбекистон вакили совриндор бўлди
Маданият-санъат
−
14 Декабрь 2022
22634Кеча, 13 декабрь куни Япониянинг Токио шаҳрида халқаро “Miss International” гўзаллик танлови ўз ниҳоясига етди. Эътиборлиси, “Энг яхши миллий либос” мукофотини ўзбекистонлик Нигина Фахриддинова қўлга киритди. У танловда паранжи либосида иштирок этган. Бу ҳақда танловнинг Instagram саҳифасида хабар берилди.
2022 йилда ўтказилган ушбу гўзаллик танловида 66 нафар гўзал ғолиблик учун кураш олиб борди.
“Miss International-2022” танловининг олий мукофотига Германиялик Ясмин Зельберг лойиқ деб топилган.
Танловда қитъалар кесимида ҳам энг гўзал қизлар аниқланган. Булар:
“Miss International Осиё” – Кико Масуо (Япония)
“Miss International Европа” – Анна Меримяа (Финляндия)
“Miss International Африка” – Стефани Амадо (Кабо-Верде)
“Miss International Америка” – Коррин Стеллакис (АҚШ)
“Miss International Океания” – Лидия Смит (Янги Зеландия)
Қолаверса, қўшимча йўналишларда ҳам махсус мукофотлар ўз эгаларига топширилган. Жумладан, “Энг яхши кечки либос” ва “Томошабинлар симпатияси” – Татьяна Калмеллга (Перу) ҳамда “Энг яхши фото қиёфа” номинацияси Валерия Гутьерресга (Эквадор) насиб этди.
Маълумот ўрнида, “Miss International” танлови илк бор 1960 йилда ўтказилган бўлиб, танлов 2020 ва 2021 йилларда COVID-19 пандемияси сабаб ўтказилмаган.
60-маротаба ўтказилган танловда энг кўп Колумбия вакиллари ғалаба қозонган (8 маротаба).
Қайт этиш жоизки, дунё миқёсида асосий тўртта гўзаллик танлови мавжуд бўлиб, “Miss International” дан ташқари, “Дунё гўзали”, “Коинот гўзали” ва “Ер гўзали” танловлари халқаро жамоатчиликнинг эътиборини ўзига жалб этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилган “Ер гўзали” танловида Жанубий Кореялик Мина Сью Чой ғолиб бўлган эди.
LiveБарчаси