Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?
Жамият
−
03 Август 2022
12835Ўзбекистонда жорий йилнинг январь ойидан бери 5 млн 372,2 минг нафар фуқарога расман иш ҳақи ҳисобланмоқда. Уларга жами 82 трлн 498,1 млрд сўм ойлик тўланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн 776,4 минг сўмни ташкил қилмоқда. Ҳудудлар кесимидаги энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган (4,4 млн сўм). Кейинги ўринлардан Навоий (3,77 млн сўм) ва Тошкент вилоятлари жой олган (2,84 млн сўм). Энг кам ойлик эса Фарғона ва Сирдарё ҳиссасига тўғри келган.
Вилоятларда ўртача ойлик иш ҳақи:
• Тошкент шаҳрида — 4 млн 408,7 минг сўм;
• Тошкент вилоятида — 2 млн 847,7 минг сўм;
• Навоий вилоятида — 3 млн 779 минг сўм;
• Қорақалпоғистон Республикасида — 2 млн 445,6 минг сўм;
• Андижон вилоятида — 2 млн 292,3 минг сўм;
• Бухоро вилоятида — 2 млн 261,6 минг сўм;
• Қашқадарё вилоятида — 2 млн 113,5 минг сўм;
• Сурхондарё вилоятида — 2 млн 102,3 минг сўм;
• Самарқанд вилоятида — 2 млн 096,4 минг сўм;
• Жиззах вилоятида — 2 млн 089,5 минг сўм;
• Хоразм вилоятида — 2 млн 083,1 минг сўм;
• Наманган вилоятида — 2 млн 057,9 минг сўм;
• Сирдарё вилоятида — 1 млн 985,6 минг сўм;
• Фарғона вилоятида — 1 млн 969,9 минг сўмга тенг.
Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 540,5 минг сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,3 фоизни ташкил қилган. 2021 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик 2 млн 968,5 минг сўм бўлган.
Қайд этиш керак, аҳолиси 35,6 млн кишини ташкил этадиган мамлакатда бор-йўғи 5 млн 372,2 минг нафар фуқарога расман иш ҳақи ҳисобланиши меҳнат бозорида муаммолар етарлича эканидан далолатдир.
LiveБарчаси