Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди
Жамият
−
11:01 5506 1 дақиқа
2026 йил I чорагида Ўзбекистон ҳудудида ўртача ойлик иш ҳақи 6,82 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилади.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Республика бўйича энг кўп ойлик тўланадиган ҳудуд бўлиб қолган. Ўртача ҳисобда пойтахтда 11,7 миллион сўм ойлик олинмоқда. Кейинги ўринни 8,45 миллион сўм билан Навоий вилояти эгаллаган.
Энг паст маош Қашқадарё вилоятида тўланмоқда, яъни 4,66 миллион сўм.

Ўзбекистонда энг кўп ойлик банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик соҳаларига берилган. Бу таҳминан 18,6 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда энг кам ойлик иш ҳақи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида тўланган. У 3,5 миллион сўмни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ходимлари 4,11 миллион сўм, таълим вакиллари 4,61 миллион сўм ойлик олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил якунига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 6 млн 376 минг сўмни ташкил қилганди.
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель