Андижонда тадбиркор ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Бўстон туманида тадбиркор ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 июнь куни “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ раҳбари Н.С. Бўстон туманидаги “Буюк турон чорваси” фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этган. Ҳозирда ҳолати бўйича Бўстон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, марҳум раҳбарлик қилган “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмагани ҳақидаги мурожаати Бўстон туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда.

Қай этилишича, ҳар иккала ҳолат бўйича ўтказилаётган текширув  вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Натижалари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 25 июль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 45 ёшли тадбиркор ўз жонига қасд қилиб, вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон суицид

Баҳолаганлар

708

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг