Экологлар учун фахрий унвон таъсис этилади
Жамият
−
12 Май 2022
3980“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси 6 моддадан иборат.
Қонун лойиҳасига кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, экологик назоратни амалга ошириш, экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, чиқиндиларни қайта ишлашни ташкил этиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ҳамда кўпайтириш, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва яшил ҳудудларни ташкил этиш ва сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида катта хизматлари учун экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалиги органлари, саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектларининг юқори малакали ходимларига, инспекторларига, қўриқчиларига, муҳандисларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилиши назарда тутилган.
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр бўлади.