Тошкентда браконьерлар экологларга эшкак билан ҳужум қилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида экологларга қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилган браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё дарёси оқими бўйлаб экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Текшириш давомида дарёнинг Оққўрғон тумани, "Элтамғали" МФЙ, Кўрик қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмида 2 нафар фуқаро томонидан моторли қайиқ ва тўр ёрдамида "Ўзбекистон Республикасида ов қилиш Қоидалари"га зид равишда балиқ овланаётганлиги аниқланган.

Браконьерлардан ов қилишни тўхтатиш сўралганида, улар экология инспекторларига қайиқ эшкаклари билан ҳужум қилиб, уларни уриб сувга йиқитишган ва воқеа жойидан қочишган.

Оққўрғон туман прокуратураси томонидан 2 май куни юқоридаги 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Сирдарё эколог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг