Табиий газ импорти божхона божидан озод қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда табиий газни экспорт ва импорт қилувчиларга солиқ ва бож имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

•    табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади;

•    юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, фармон билан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефть ва табиий газ бўйича 10 фоизгача, олтин ва мис учун 7 фоизгача, вольфрам учун 2,7 фоизгача ва уран учун 8 фоизгача камайтириш белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

бож табиий газ

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made