Фарғонада 7,1 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган корхона аниқланди
3-саҳифа
−
24 Июль
3525Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 7,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспексия” хабар берди.
Билдирилишича, “Ўзенергоинспексия” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Натижада Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган “Ш.И.Д.” МЧЖнинг қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан тўғри табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 7 млрд 143 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон шаҳрида алюминий маҳсулотини қайта ишлаб чиқариш цехи салкам 7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси