Кремль Путиннинг “муаммоси” ҳақида гапирган Байденга жавоб қайтарди
Олам
−
29 Июль 2021
15066Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путиннинг “муаммолари” ҳақида гапириб, бу “муаммолар” Путинни янада хавфли қилишини айтганди. Унга кўра, Путин ядро қуроли ва нефть қудуқларига эга бўлган иқтисодиётни бошқаради ва у бошқа ҳеч нарсага эга эмас.
Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг баёнотларини нотўғри деди.
“Улар моҳиятан ҳақиқат эмас”, деган Песков.
Матбуот котибининг фикрига кўра, Байден ўзининг аппарати ва ёрдамчилари томонидан тайёрланаётган хабарларни такрорлаган.
“Бу ерда замонавий Россия тўғрисида нотўғри билим ва тушунча бор”, дея қўшимча қилган у.
Песковга кўра, Россия ҳақиқатан ҳам йирик ядро кучига эга, аммо унда бошқа ҳеч нарса йўқлиги умуман нотўғри.
“Ҳа, Россия — энг йирик ядро кучи, жуда масъулиятли ядро кучи. Ҳа, у катта нефть-газ соҳасига эга мамлакат, аммо бошқа ҳеч нарса йўқлигини айтиш тубдан нотўғри”, дея таъкидлаган Песков.
Песковнинг сўзларига кўра, ядро қуроли юқори технологик соҳадир, у ўзининг фуқаролик ишлаб чиқаришида давом этади. Унинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш Россияга қурол сотишдан тушадиган даромаддан анча кўп пул олиб келади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ла Гранж қасрида бўлиб ўтган Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги юзма-юз учрашувда икки томонлама муносабатларнинг кўплаб қирралари муҳокама қилинди.
LiveБарчаси