Сенатда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қизғин муҳокама қилинмоқда
Жамият
−
23 Июнь 2021
5236Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 16-ялпи мажлисида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси ўтган йилнинг сентябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Орадан 7 ой ўтиб, май ойи бошларида депутатлар яна ушбу қонунни муҳокама қилди. Аллақачон Сенатга юборилган қонун лойиҳаси кеча, 22 июнь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган Экспертлар гуруҳининг йиғилишида дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
“Таъкидланганидек, виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.
Ушбу Қонуннинг ҳозирги кунда долзарблиги, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг диний эътиқодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, диний таълим олишни ва диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро низоларни келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади.
Таъкидланишича, мазкур Қонун билан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганлигини, ушбу омилларни инобатга олмай туриб мамлакатимизда яшовчи миллатлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг мувозанатини сақлаб қолиш, уларнинг турли диний эътиқодлари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишни таъминлашнинг имкони яратилади”, дейилади Сенат баёнотида.
Экспертлар гуруҳи томонидан йиғилишида мазкур Қонун юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилган.
LiveБарчаси