5 ойда электромобиллар импортига қанча пул сарфлангани очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга 4,6 млн АҚШ долларига тенг электромобил импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2021 йилнинг 5 ойида электромобил импорт қилган ҳудудлар:

•    Тошкент шаҳри – 195 та
•    Тошкент вилояти – 3 та 
•    Фарғона вилояти – 2 та 
•    Самарқанд вилояти – 2 та
•    Андижон вилояти – 2 та 
•    Сирдарё вилояти – 1 та

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:

•    2018 йилда – 13 та
•    2019 йилда – 39 та
•    2020 йилда – 131 та

Аввалроқ, Ўзбекистонда жорий йилнинг беш ойида 85794 та автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

электромобил

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг