Андижонда аёл қариндоши томонидан пичоқланди
3-саҳифа
−
22 Июнь 2021
7996Андижонда оилавий жанжал бир аёлнинг бошқа бир аёлни пичоқлаши билан якунланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июнь куни соат 18:20 ларда, Андижон шаҳри, “Наврўз” МФЙда яшовчи фуқаро Х.М. яшаш уйида ўзининг келинопаси Х.Г. билан ўзаро оилавий масалада жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан шу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси