Nexia’нинг газ баллони портлашида вафот этганлар ака-ука бўлган — ИИБ

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетгани ва 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

Чироқчи туман ИИО ФМБга бугун, 22 май куни соат 06:48 да келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 06:36 ларда Чироқчи туман “Навоий” МФЙ Теракзор кўчасидан ўтган йўлда Чироқчи тумани “Қумдарё” МФЙ Оқтунли қишлоғида яшаган Б.Ж. отаси Э.М.га тегишли бўлган Nexia-1 русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтида кучли портлаш содир бўлган.

Оқибатда Nexia-1 хайдовчиси Б.Ж. ва автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган укаси Х.Ж.лар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган қишлоқдоши А.С. оғир тан жароҳати олиб, туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 262-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг