Қашқадарёда Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Қурбонлар бор

Жамият 8563
image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 22 май куни соат 06:00 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 “Яккабоғ-Чироқчи” автомобиль йўлининг 29-километрида ҳаракатланиб кетаётган, Nexia русумли автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаб кетди.

Оқибатда автомобиль ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Aйни вақтда вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 371
Рейтинг: 3
t
×