Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Январь 2021
7922Айни вақтда Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомидинов иштирок этмоқда.
Сессия ишида Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У Жиззах вилояти ҳокими сифатида ҳам ишлаган. Унга қадар эса Вазирлар Маҳкамаси департаментларидан бирини бошқарган.
Маълумот учун, Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь