Туркманистондан Ўзбекистон электр энергияси етказиб бериш тикланди
Жамият
−
23 Октябрь 2020
4374Аввалроқ, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли “Сердар-Мари ГРЭС” деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчгани ҳақида хабар берган эдик. Бу тармоқ орқали Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилинарди.
Кеча, 22 октябрь куни соат 11:09 да Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғидаги носозликларни бартараф этиб, Ўзбекистонга электр энергияси экспорт амалиётини тиклашди. Бу ҳақда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ хабар берди.
Маълумот учун, ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда, бу жараёнга Туркманистондан импорт амалиёти ҳам қўшилди ва айни пайтда мамлакатимиздаги электр таъминоти тизими барқарор фаолият юритмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь