Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?
Жамият
−
23 Сентябрь 2020
11175Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон бўйича энг кўп никоҳ Фарғона вилоятида – 5035 та қайд этилди. бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 973 тага кам.
Жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15 611 та, Самарқанд – 14 282 та, Қашқадарё – 14 261 та, Андижон – 13 029 та ва 13 011 та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида республика бўйича 8 ойда энг кам никоҳ ҳолатлари Навоий (4320 та) вилоятида қайд этилган.