Навоийда 16 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
24 Май 2020
2084023 май 24 майга ўтар кечаси Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 нафарга ортиб, соат 10:00 ҳолатига кўра 3132 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланди.
Айни пайтда мамлакатда 2532 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 587 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси