АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига байроқлар туширилади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси қурбонлари хотирасига АҚШдаги федераль бинолардаги байроқларни уч кун мобайнида туширишни буюрди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

"Мен кейинги уч кун давомида барча федераль биноларда ва миллий диққатга сазовор жойлардаги байроқларни коронавирус туфайли йўқолган америкаликлар хотирасига туширишларини сўрайман", деб ёзди Америка раҳбари.

Қўшма Штатлар яқинлашиб келаётган душанба, 25 май куни нишонланадиган Хотира кунида ҳам байроқлар ҳам туширилади. "Душанба куни бизнинг мамлакатимиз учун ўз ҳаётини қурбон қилган Қуролли Кучларимиздаги эркаклар ва аёллар шарафига байроқлар туширилади", деб қўшимча қилди Трамп.

Федераль ва маҳаллий ҳокимият маълумотлари асосида ҳисоб-китобларни амалга оширадиган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 1,57 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 94 мингдан ортиқ одам касаллик сабаб вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made