Учкўприкда журналистга қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди
Жамият
−
23 Апрель 2020
8930Хабарингиз бор, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, “Маърифат” газетаси мухбири Шарифа Мадраҳимова ўзининг журналистлик фаолияти вақтида туман ҳокимлиги вакили томонидан жисмоний тарзда қаршиликка учраган эди.
Учкўприк туман ҳокимлиги вакили Шоҳжаҳон Мўйдинов касб этикаси меъёрларини бузгани сабабли ишдан бўшатилган. Бу ҳақда Учкўприк тумани ҳокимлиги расмий баёнотида маълум қилди.
“Маърифат” газетасининг Фарғона вилоятидаги мухбири Шарифа Мадраҳимова ва Учкўприк тумани ҳокимлиги ходими Шоҳжаҳон Мўйдинов билан боғлиқ ҳолат туман ҳокимлиги томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.
Шоҳжаҳон Мўйдиновга нисбатан ички идоравий ўрганиш ўтказилиб, давлат идораларида ўрнатилган касб этикаси меъёрларини бузгани тасдиқланди.Шоҳжаҳон Мўйдинов Учкўприк тумани ҳокимининг котиби вазифасидан озод этилди ва ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Журналист Шарифа Мадраҳимова ва ҳокимлик ходими ўртасида юз берган ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади ва қўшимча маълумот берилади”, дейилади баёнотда.