Эквадордаги кончилар қишлоғига шафқатсиз ҳужум бўлди

Олам

image

Эквадорнинг жануби-шарқидаги мис қазиб олиш лойиҳаси бошқарувчиси бўлган ExplorCobres’нинг маълум қилишича, Esperanza кончилар қишлоғина номаълум кимсалар шафқатсиз ҳужум уюштирган. Улар динамитларни портлатиб, қишлоқнинг маълум бир қисмига ўт қўйган. 

“Морона-Сантьяго провинциясида жойлашган La Esperanza кончилар лагерига динамит ва ўқотар қуроллар билан ҳужум қилинди ҳамда ҳудуд зўравонлик йўли билан босиб олинди. Уларнинг мақсади мис қазиб олишда муҳим стратегик лойиҳани амалга оширга тўсқинлик қилиш бўлмоқда", деб маълум қилган компания Facebook’даги ўз саҳифасида. 

Маълумотларга кўра, жиноятчилар бир нечта объект, ускуна ва автомобилларни ёқишган. Воқеа содир бўлган вақтда ишчилар ўз ўрнида бўлмаган.

Эквадор Энергетика вазирлиги мазкур ҳужумни қаттиқ қоралади. У ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилар экан, ҳодиса юзасидан қаттиқ суриштирув олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Фуқароларни белгиланган комендант соатларига қатъий риоя қилишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эквадор

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг