Москвада карантин жорий қилинди

Жамият

image

Россиянинг Москва шаҳри ва Москва вилоятида бугун, 30 мартдан бошлаб барча аҳоли учун ўзини изоляция қилиш мажбурий режими жорий қилинди. Уйни баъзи ҳолатдагина тарк этишга рухсат берилди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди. 

Уйни шошилинч тиббий ёрдам зарурлигида ёки ҳаёт ва соғлиққа бошқа хавфлар мавжудлигида тарк этишга рухсат берилди. Бундан ташқари, иш жойида бўлиши керак бўлган кишиларга ишига боришга рухсат берилди. Харидни яқин атрофдаги дўконда ёки дорихонада амалга оширишга, яшаш жойидан 100 метрдан узоқ бўлмаган жойда уй ҳайвонларини сайр қилдиришга ҳамда маиший чиқиндиларни олиб чиқишга рухсат берилди.

Тез кунларда кўчага фақатгина махсус рухсатнома билан чиқиладиган тартиб ўрнатилади. У Москва ҳукумати томонидан белгиланган тартибда берилади. 

Янги қоидалар шахсий ва хизмат, махсус ва жамоат транспорти ҳаракатланишини чекламайди. Одамларнинг шаҳарга келиши ва кетиши ҳам тақиқланмайди.

Бундан ташқари, Москва мэри барча ишсизларга компенсация тўлашга кўрсатма берган. Нафақанинг умумий қиймати ойига 19,5 минг рублни ташкил қилади. 

Шундай чоралар Москва областида ҳам киритилган. Аҳолига уйларини заруратсиз тарк этмаслик, кўчада, транспортда, дўконларда ва бошқа жамоат жойларида бошқа одамлардан 1,5 метрдан кам бўлмаган масофани сақлаш буюрилган. Дўконлар, дорихоналар ва бошқа муассасалар одамлар орасида масофа сақланишини таъминлашлари лозим бўлади. 

Областнинг банд бўлмаган аҳолиси 1 апрелдан ойига 15 минг рублдан компенсация олади.

Маълумот учун, Россияда 1584 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 8 нафари вафот этган ва 64 нафари даволанган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг