Криштиану Роналду карантин қоидаларини бузди (фото)

Спорт

image

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб шиддат билан кенг тарқалмоқда. Кўплаб мамлакатларда карантин жорий этилди ва уйдан кўчага чиқмаслик талаб этилди. Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи туғилиб ўсган Португалиянинг Мадейра шаҳрига кўчиб борди ва карантинга олинди. 

Шундай қалтис вақтда Роналду оиласи билан кўчада ниқобсиз сайр қилаётгани акс этган суратлар пайдо бўлди. Жорий йилнинг 18 март куни Португалия расмийлари коронавирус пандемияси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Шунга қарамай, Криштиану Роналду карантин қоидаларини қўпол равишда бузди.

Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 721 946 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 33 966 киши вафот этди. Касалланганларнинг 151 312 нафари вирусдан шифо топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Коронавирус

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг