Бутун дунёга ваҳима солаётган коронавирус нега Швецияни қўрқита олмаяпти?

Олам

image

Бугун Европа Иттифоқи давлатларининг барчаси коронавирус сабаб ваҳимага, тушкунликка ва чорасизликка тушмоқда. Инфекция кўҳна қитъанинг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасига зарба бермоқда. Аммо Европадаги биргина давлат бу ҳолатларга хотиржам қарамоқда. Бу – Швеция.

Швеция коронавирус сабаб қандайдир чекловлар ёки карантин эълон қилмаган Европа Иттифоқидаги ягона давлат ҳисобланади. Мамлакат расмийлари, ҳамма нарсадан фарқли ўлароқ, одамларни кўчаларга чиқишга ва тоза ҳаводан нафас олишга ундамоқда.
 
Aксарият Европа мамлакатларида карантин ўрнатилган ва жойларда комендантлик соати жорий қилинган. Кўринишидан бунинг яхши сабаблари бор. Баъзижа бундай қатъий чоралар одамларни дунёдаги жиддий вазият ҳақида ўйлашга мажбур қилади.

Швеция расмийларининг таъкидлашича, бундай чекловларнинг киритилиши "фуқароларнинг эркинлигини бузиш" ҳисобланади. Шунинг учун улар карантиндан воз кечишга қарор қилди.

Мамлакат Бош вазири аҳолидан сўраган ягона нарса бу – шифокорларнинг тавсияларига амал қилишдир.

Айни кунларда мамлакатда ресторанлар, кафелар, кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар ва барлар ўз ишини давом эттирмоқда.


 
Ушбу мамлакат одамлари баҳорни яхши кўради, пикниклар учун йиғилишади, паркларда сайр қилишади. Ҳа, айтганча, коронавирус сабаб Швецияда 500 дан ортиқ одамнинг бир жойда тўпланиши тақиқланган.
 
Масалан, бу ҳолат қўшни давлатларда ўзгача: Германия ва Буюк Британияда 2 кишидан ортиқ одамнинг бир жойда тўпланиши мумкин эмас.

Шу ҳафта бошида Швециянинг собиқ давлат эпидемиологи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маслаҳатчиси фуқароларни кўчаларга чиқишга ва тоза ҳаво билан нафас олишга, иссиқ кофе билан термос олиб, ўртача масофада пикникларда юришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, соғлиқ учун уйларда қолиш жуда зарарли.

Мамлакат ҳукумати ушбу қарорни қабул қилди ва фуқаролар бунга рози бўлиш-бўлмасликларини ўзлари ҳал қилишлари зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Швецияда коронавирусга 3447 нафар одам чалинди. 16 бемор шифо топган бўлса, 105 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция

Баҳолаганлар

1166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг