Филиппиндан Японияга йўл олган самолёт ҳалокатга учради
Жамият
−
29 Март 2020
9099Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги халқаро аэропортда йўловчи самолётининг қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, катта бўлмаган самолёт Японияга парвоз қилган эди. Авария оқибатида бортда бўлган 8 йўловчининг барчаси ҳалок бўлди.
Дастлабки текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳалокатга учраган самолёт “Lion Air” авиакомпаниясига қарашли бўлган. Тахминларга кўра, аварияга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Воқеа жойига ўт ўчириш ва тиббиёт хизмати ходимлари етиб келган.