“Атлетико” ўз майдонида “иблислар”ни мағлуб этди
Спорт
−
10:07 759 2 дақиқа
Кеча, 13 октябрь куни Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби Чемпионлар лигаси асосий босқичи доирасида ўз майдонида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида Пабло Барриос биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида эса Адемола Лукман “Атлетико”нинг иккинчи голини киритди.
74-дақиқада “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ленни Йоро қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг, манчестерликлар учрашувни бир киши кам бўлиб давом эттирди.
Учрашув кеча, 13 октябрь куни вафот этган “Атлетико” сардори Кокенинг онаси хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди. Шу сабабли испаниялик ярим ҳимоячи мазкур баҳсда иштирок этмади.
Куннинг бошқа учрашувларида Португалиянинг “Спортинг” клуби сафарда “Ланс”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Англиянинг “Арсенал” жамоаси ўз майдонида Франциянинг “Лилль” клубидан 3:0 ҳисобида устун келди. Германиянинг “Лейпциг” жамоаси Нидерландиянинг ПСВ клубини 1:0 ҳисобида енгди.
Италиянинг “Наполи” клуби эса сафарда Испаниянинг “Вильярреал” жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бельгиянинг “Брюгге” клуби ўз майдонида Италиянинг “Интер” жамоасини 4:3 ҳисобида енгди. Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси ўз майдонида “Славия Прага”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу Умарали Раҳмоналиев жамоасининг мусобақадаги илк ғалабаси бўлди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг асосий босқичида 36 та клуб иштирок этади. Ҳар бир жамоа саккизта учрашув ўтказади: тўрттаси ўз майдонида, тўрттаси сафарда. Умумий жадвалда биринчи саккизта ўринни эгаллаган клублар тўғридан тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9-24-ўринлардаги жамоалар эса плей-офф босқичида кейинги босқич иштирокчиларини аниқлайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь