АҚШ Мудофаа вазири “НАТО 3.0”ни ташкил қилишга чақирди
Олам
−
19 Июнь 3180 2 дақиқа
Пентагон раҳбари Пит Хегсет Брюсселда бўлиб ўтган НАТО мамлакатлари мудофаа идоралари раҳбарларининг учрашувида альянсни танқид қилди ва ташкилотни қайта ишга туширишга – “НАТО 3.0”ни яратишга чақирди. Бу ҳақда NBC хабар берди.
“Бу ҳақиқий қайта кўриб чиқиш бўлади. У НАТО тез фурсатда ва ортга қайтмас тарзда Европа қитъа мудофааси учун етакчилик ролини ва асосий масъулиятни ўз зиммасига оладиган моделга ўтишини кафолатлашга қаратилади”, дейди учрашувда Хегсет.
Учрашув давомида Пентагон раҳбари Эрон билан боғлиқ вазият туфайли иттифоқчиларни кескин танқид остига олган. Шундан сўнг Хегсет 32 та давлатни бирлаштирган ташкилотни ҳар қандай таҳдидни тийиб туришга қодир бўлган “НАТО 3.0”га айлантириш учун уни қайта ишга туширишга чақирган.
“НАТО 3.0” – бу совуқ уруш тугаганидан кейин альянс ўз моҳиятига қайтиши зарурлигини тан олиш демакдир. Яъни, бу ерда, Европа қитъасида таҳдидларни тийиб туриш учун реал ҳарбий имкониятларга эга бўлган ҳамда Европанинг анъанавий мудофаасида мустақил равишда етакчилик ролини ўз зиммасига олишга қодир ҳақиқий қатъий ҳарбий иттифоққа айланишдир”, дейди Хегсет.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши урушни қўллаб-қувватлашдан бош тортган НАТО давлатлари рўйхатини тузгани ва уларга таъсир ўтказиш чораларини кўраётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси