Трамп Туркияга боради (видео)

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп июль ойида Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида иштирок этади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Конгрессдаги тингловлар вақтида маълум қилди.

“Қўшма Штатлар НАТО таркибида қолмоқда ва биз Туркияда ушбу масалаларни муҳокама қилиш учун бўламиз. Президент Трамп НАТО давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида шахсан қатнашади”, деган Рубио.

7–8 июль кунлари Анқарада ўтказиладиган НАТО саммитида Трампнинг иштироки ҳозиргача расман тасдиқланмаганди. АҚШ Президенти альянсдаги айрим ҳамкорларнинг ҳаракатларидан норози эканини бир неча бор билдиргани сабабли унинг саммитда қатнашиши савол остида қолаётганди.

Хусусан, Трамп айрим давлатлар Эрон билан уруш шароитида АҚШни етарлича қўллаб-қувватламаётгани, шунингдек, Америка ҳарбийларига Яқин Шарқдаги базалари ва ҳаво ҳудудларидан фойдаланиш имкониятини ҳар доим ҳам бермаётганини танқид қилган.

Марко Рубионинг таъкидлашича, Анқарадаги саммит НАТО тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бирига айланиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, саммит давомида альянс фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинади ҳамда “аниқлаштирилиши ва тузатилиши керак бўлган” жиҳатлар кўриб чиқилади.

“Қўшма Штатлар НАТО аъзоси бўлиб қолади, бироқ альянс муҳим ўзгаришларга муҳтож”, деган Рубио.

НАТО саммитида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этади. У 3 июнь куни Киевда НАТО Бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган матбуот анжуманида саммитга шахсан боришини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марк Рютте Владимир Зеленскийнинг 2026 йил июль ойида Туркияда ўтадиган НАТО саммитига таклиф этилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг