Самарқандда Афғонистондан олиб кирилган катта миқдордаги наркотик ушланди (видео)
3-саҳифа
−
17 Июнь 2187 1 дақиқа
Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган 25 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Афғонистондан 25 килограмм 444 грамм “опий” ва 11 килограмм 86 грамм “гашиш” моддалари мамлакатга контрабанда қилингани аниқланиб, ушбу модданинг буюртмачиларини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилган.
Кузатув давомида назорат остида Самарқанд шаҳрига етказилган гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олган вақтларида 1989 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро ҳамда 1993 ва 1995 йилларда туғилган 2 нафар хорижлик фуқаро ушланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинганди.
Live
Барчаси