Сурхондарёда наркотикни ички аъзоларига яшириб, чегарадан олиб ўтганлар ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида 1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини ички аъзоларига яширган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарёда ўтказилган тезкор тадбирда 1955 ва 2001 йилларда туғилган 2 нафар Афғонистон фуқароси Термиз халқаро савдо марказида 1 килограмм 76 грамм “опий” моддасини шартли харидорга 5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинган.

Аниқланишича, улар гиёҳвандлик воситаларини яширин тарзда олиб келишда ўз ички аъзоларидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган 25 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё контейнер наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг