20 ёшли аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
15 Июнь 3466 1 дақиқа
Тошкент халқаро аэрапортида 20 ёшли аёлни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган 25 ёшли бошқа аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи 25 ёшли аёл Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи танишлари билан жиноий тил бириктириб, осон даромад орттириш мақсадида Жиззах вилояти Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига кириб, уни алдов йўли билан чет элга юборишга уринган.
Гумонланувчи шахс ушбу аёлни хориждаги танишида мўмай даромад топувчи бир нечта бўш иш ўринлари борлигига ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига шаҳвоний экстрадиция, фоҳишалик учун юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.
Аниқланишича, жабрланувчини Дубай шаҳрида яшовчи бошқа бир ўзбекистонлик аёл кутиб олиши керак бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми “д”, “к” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек жиноятга алоқадор бошқа шахсларнинг шахсини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида аёлларни хорижга олиб чиқиб, фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.
Live
Барчаси