Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум бўлди

Олам

image

АҚШ ва Исроилнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Эрон олий раҳбари Али Хоманаий билан хайрлашув маросими жорий йил 4 июлдан 9 июлгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда SNN хабар берди.

Қайд этилишича, хайрлашув маросими 4 июль куни бошланади, шу куни Теҳрондаги Хомейний жоме масжидида видолашув тадбири ўтказилади. Кейинги кунларда Теҳрон, Қум ва Машҳад шаҳарларида мотам юришлари бўлиб ўтади.

“9 июль куни Машҳадда мотам юриши ўтказилади, шундан сўнг жасад Имом Ризо мақбарасига дафн этилади”, дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, Хоманаий вафотидан буён уч ойдан кўпроқ вақт ўтди. У 28 февраль куни ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эди. Унинг вафотидан кейин давлат олий раҳбари лавозимига унинг ўғли Мужтабо Хоманаий сайланди. У ҳам 28 февралдаги ҳужум пайтида жароҳат олган ва ўшандан бери жамоатчиликка кўриниш бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик шартномасининг якуний келишуви яқин 24 соат ичида амалга ошиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжатни имзолаш жараёнидан кейин техник даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон дафн маросими Али Хоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг