АҚШ ва Эрон тинчлик битими матнини келишиб олди – Шаҳбоз Шариф

Олам

image

АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик шартномаси матни томонлар ўртасида келишиб олинди. Шунингдек, ушбу мамлакатлар меморандум имзолашга яқин. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

“Биз (АҚШ ва Эрон ўртасида — таҳр.) тинчлик бўйича якуний келишилган битим матни тайёр бўлганини тасдиқлашимиз мумкин. Ҳозирда Покистон кейинги қадамларни якунлаш учун ҳар икки томон билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, дейди Шариф.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам X ижтимоий тармоғида Теҳрон ва Вашингтон меморандум тузишга яқин эканини маълум қилган.

“Исломобод билан ўзаро англашув меморандуми ҳеч қачон бу қадар яқин бўлмаган эди. Меморандум якуний тасдиқлангунга қадар ОАВ турли тахминлардан тийилиб туриши мақсадга мувофиқ. Барча тафсилотлар белгиланган муддатда жамоатчиликка эълон қилинади, деб ёзди Ароқчи.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг ушбу хабаридан олинган скриншотни АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва АҚШ ўртасидаги 14 банддан иборат англашув меморандуми лойиҳасининг янги тафсилотлари эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Шаҳбоз Шариф тинчлик шартномаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг