“Миям ўчиб қолди”. Тошкентлик “GTA қаҳрамони” ҳолатга изоҳ берди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмагани, оқибатда у қурол билан тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат бўйича ҳадовчининг ўзи изоҳ бериб, нима учун бундай қилганини билмаслигини айтди. 

Маълум бўлишича, кеча, 11 июнь куни тахминан соат 21:30 ларда 1982 йилда туғилган, руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи шахс ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинада Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, ўзгалар ҳаётини хавф остига солиб ҳаракатланган. У бир неча бор тўхташ талабига бўйсунмагани учун қурол ишлатилган. 

“Қўлга олганимизга қарамасдан олди-орқа қилиб, сиқиб, қочмоқчи бўлган пайтда тепага қаратиб бир марта, ундан сўнг эшитмасдан ҳаракатлангани сабабли тўхтатиш мақсадида балонига қаратиб яна бир марта ўқ уздим”, дейди ИИО ходими. 

Ҳадовчининг ўзи ҳам ҳолатга изоҳ бериб, нима учун бундай қилганини билмаслигини айтди. 

“Билмайман нима бўлди. Эслай олмайман, тўғриси. Миям ўчиб қолди, менимча. Билмайман нима учун унақа қилганимни”, дейди ҳайдовчи.

Билдирилишича, ушбу шахс шаҳар руҳий асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 35 ёшли пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Cobalt Яккасарой Шота Руставели

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг