Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 17 мингта уй янгиланиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 17 мингта уй ўрнига замонавий, энергия тежамкор, инфратузилма билан таъминланган кўп квартирали уйлар қурилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган урбанизация ва шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш юзасидан тақдимотда сўз боради.

Қайд этилишича, тақдимотда шаҳарсозлик реновацияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Республикадаги 1991 йилгача қурилган 17 мингта уйлар ўрнига замонавий, энергия тежамкор, инфратузилма билан таъминланган кўп квартирали уйлар қуриш мумкинлиги кўрсатилган.

Ҳозиргача реновация жараёнларини тартибга соладиган ягона қонун мавжуд эмас эди. Шу боис, шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда реновация ҳудудларини белгилаш, аҳоли розилигини олиш, компенсация ва кўчириш тартиблари, инвесторлар мажбуриятлари ҳамда давлат органлари ваколатларини аниқ белгилаш назарда тутилмоқда.

Реновация лойиҳалари орқали эскирган уй-жой фондини янгилаш, аҳоли учун хавфсиз ва қулай яшаш шароитларини яратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, яшил ҳудудлар ва ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш мақсад қилинган.

Президент шаҳарсозлик ва урбанизация соҳасидаги ислоҳотлар аҳоли учун қулай муҳит ва барқарор ривожланиш тамойилларига асосланиши зарурлигини таъкидлаган.

Мутасаддиларга бош режалар ва мастер-режаларни рақамлаштириш, “Уй-жой” ягона платформасини ишга тушириш, улушли қурилишда фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш, эскроу механизмларини жорий этиш ҳамда реновация бўйича аниқ ва адолатли тартибларни шакллантириш юзасидан топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди Ўзбекистонда қурилишга рухсат олишда тадбиркорларнинг харажатлари 2 баробаргача қисқартирилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев урбанизация шаҳарсозлик реновация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг