Андижонда ўз уйида қиморхона ташкил қилганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09 Июнь 2169 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшаш уйида қиморхона ташкил қилган ва таваккалчиликкка асосланган ўйинларни ўйнаб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи шахс ўз яшаш хонадонида бир гуруҳ фуқароларни йиғиб, моддий манфаат кўриш мақсадида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил қилгани аниқланган.
Тезкор тадбирда ушбу манзилдан 28 дона ўйин картаси ҳамда ўйин даврасидаги 740 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда қиморхона фаолиятига чек қўйилган эди.
Live
Барчаси