Кучли камера, узоқ муддатли батарея ва сунъий интеллект — HONOR 600 серияси тақдим этилди
Бизнес
−
09 Июнь 2293 2 дақиқа
Дунёнинг етакчи брендларидан бири — HONOR Ўзбекистон бозорида ўзининг янги авлод HONOR 600 Series смартфонларини расман намойиш этди.
Янги серия ўзида илғор рақамли инновациялар, AI функциялар, флагман фотография ва узоқ муддатли қувватни бирлаштиради.
Янги HONOR 600 Сериясининг 4 та асосий афзаллиги бор.
.jpg)
AI Image to Video 2.0. Бу сунъий интеллект ёрдамида статик фотосуратларни динамик видеоларга айлантириш имконини беради. Тизим ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнли сўровларни (промпт) мукаммал тушунади ҳамда тайёр сценарийлар асосида юқори деталлашган профессионал анимациялар яратади.
200 MP Ультра тиниқ тунги камера. Махсус AI алгоритмлари туфайли, ҳатто тунги ва ёруғлик жуда паст муҳитда ҳам ўта тиниқ расм ҳамда видео олиш мумкин.

AI Super Zoom 2.0. Сифат ва майда деталларни тўлиқ сақлаган ҳолда узоқдаги объектни яқинлаштириш имконияти. Бу мобиль фотографиянинг янги даражаси.
7000 mA/соат Батарея. Элегант ва юпқа корпус ичига рекорд даражадаги сиғимли аккумулятор жойлаштирилган. Бу қувватлаш мосламасисиз узоқ муддат давомида мустақил ишлашни таъминлайди.
.jpg)
HONOR қурилмалари экотизими
Янги смартфонлар сериясидан ташқари, HONOR бренднинг AIoT экотизимига кирувчи бошқа қурилмаларни, жумладан, ақлли соатлар, қулоқчинлар ва планшетларни ҳам тақдим этди. Бренд экотизими қурилмаларнинг ўзаро қулай ҳамкорлигини ва фойдаланувчи учун узилишларсиз ягона иш муҳитини таъминлайди.
.jpg)
HONOR ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (UFA) билан йўлга қўйилган расмий ҳамкорлик HONOR ривожланишининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Ушбу шериклик технология ва спортни бирлаштирган ҳолда, қўшма лойиҳалар ҳамда янги ташаббуслар учун кенг имкониятлар эшигини очади.
HONOR 600 Series — Ижодкорликнинг янги даври учун!
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси