HONOR 600 Ўзбекистонда AI’га эга смартфонлар даврининг янги босқичини бошлаб беради
Бизнес
−
04 Июнь 1592 3 дақиқа
Глобал технологик бренд HONOR Ўзбекистонда янги HONOR 600 серияси тақдим этилишини эълон қилади. Янги смартфонлар мобил фотография ва сунъий интеллект имкониятларини янги босқичга олиб чиқиб, янгиланган AI Image to Video 2.0 технологияси, флагман даражадаги 200МП Ultra-clear Night Camera, 7000 мА соат сиғимли батарея ҳамда HONOR’нинг ақлли қурилмалар экотизимини бирлаштиради.
Янги серия шунчаки контент яратишни эмас, балки сунъий интеллект ёрдамида ижодга янгича ёндашишни истайдиган фойдаланувчилар учун яратилган. HONOR 600 флагман қурилмаларнинг имкониятларини янада ҳамёнбоп нарх билан уйғунлаштириб, value flagship тоифасида янги стандартни белгилайди.
AI Image to Video 2.0: суратларни жонли ҳикояларга айлантириш
Сериянинг асосий инновацияси янгиланган AI Image to Video 2.0 технологияси бўлди. Ушбу функция оддий суратларни сунъий интеллект ёрдамида динамик видеороликларга айлантириш имконини беради.
.jpg)
Фойдаланувчилар ўзбек, рус ва инглиз тилларида матнли сўровлар асосида видео яратиши, тайёр шаблон ва сценарийлардан фойдаланиши, бир нечта тасвирларни бирлаштириши ҳамда бир неча сония ичида тўлиқ видеоҳикоялар яратиши мумкин.
Мобил фотографиянинг янги даражаси
HONOR 600 серияси юқори аниқликдаги суратларни кундуз ва тун шароитида таъминлайдиган 200MP Ultra-clear Night Camera бошчилигидаги янги авлод камера тизимига эга бўлади.
-3.png)
Муросасиз қувват ва автономлик
HONOR 600 7000 мА·соат сиғимли батарея билан жиҳозланган бўлиб, бу HONOR Number серияси тарихидаги энг катта сиғимли батареядир.

Энергия сарфини ақлли бошқариш тизими туфайли смартфон зарядланишсиз икки кунгача ишлаш имконини беради. Шу билан бирга, қурилма ўзининг юпқа корпуси ва премиум дизайнини сақлаб қолган.
Шунингдек, смартфон 8000 нитгача максимал ёрқинликка эга ультра ёрқин дисплей ва 120 Gts янгиланиш частотаси билан жиҳозланган бўлиб, ҳатто қуёш нури остида ҳам қулай фойдаланишни таъминлайди.
HONOR қурилмалари экотизими
Янги смартфонлар серияси билан бир қаторда HONOR AIoT экотизимига кирувчи қурилмалар, жумладан ақлли соатлар, қулоқчинлар ва планшетлар ҳам намойиш қилади.
Бренд экотизими қурилмаларни ягона рақамли маконга бирлаштириб, кундалик ҳаётда улар ўртасида қулай ва узлуксиз ҳамкорликни таъминлайди. AIoT йўналишини ривожлантириш HONOR’нинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
HONOR ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси
HONOR’нинг Ўзбекистондаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) билан ҳамкорлик бўлди. Ушбу ҳамкорлик технологиялар ва спортни бирлаштириб, мамлакат бўйлаб миллионлаб футбол мухлислари учун янги ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини яратади.
-4.png)
Нарх ва сотувлар бошланиши
HONOR 600 серияси сотуви 4 июндан бошланади.
Ўзбекистонда смартфонлар қуйидаги тавсия этилган нархларда тақдим этилади:
• HONOR 600 (8+256 ГБ) – 6 777 000 сўмдан бошлаб
• HONOR 600 (8+512 ГБ) – 7 555 000 сўмдан бошлаб
• HONOR 600 Pro (12+512 ГБ) – 10 999 000 сўмдан бошлаб
HONOR 600 серияси ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси