Эроннинг ортидан Ироқ ва Сурия ҳам ҳаво ҳудудини ёпди

Олам

image

Бугун, 8 июнга ўтар кечаси Ироқ ва Сурия Теҳрон томонидан Исроилга ракета учирилганидан кейин ўз ҳаво ҳудудининг бир қисмини ёпди. Бу ҳақда “Middle East Eye” хабар берди.

Эрондан кейин Ироқ ҳам вақтинча ўз ҳаво ҳудудини ёпган ва ҳаво ҳаракатини тўхтатган. Фуқаро авиацияси вакиллари хавфсизлик сабабларини келтирган. Ироқ авиация бошқармаси таъқиқ 72 соат давом этишини маълум қилган.

Сурия ҳам ўзининг жанубий ҳаво ҳудудини 12 соатга ёпган ва Дамашқ аэропорти фаолиятини тўхтатган.

Қайд этиш жоиз, Яқин Шарқда кескинлик кескин даражада ошгани сабаб Эрон ўзининг ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпганди, Исроил эса хавфсизлик вазияти ёмонлашгани сабабли бутун мамлакат бўйлаб мактабларда дарсларни бекор қилган.

Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти мамлакат ҳаво ҳудуди барча фуқаро рейслари учун тўлиқ ёпилганини маълум қилган. Бу қарор эҳтимолий ҳарбий таҳдидлар ва юқори тайёргарлик ҳолати фонида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 июн куни Эрон Исроилнинг шимолий ҳудудларига бир неча тўлқинда ракета ҳужумларини амалга оширганди. Исроил Мудофаа армиясининг (ЦАҲАЛ) маълум қилишича, Эрон томонидан учирилган барча ракеталар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эса Исроил янада кучли зарбаларга дуч келишини маълум қилган.

Кейинроқ Исроил Мудофаа армияси Эроннинг ракета ҳужумларидан сўнг жавоб зарбасини амалга оширганини маълум қилган.

“Бироз аввал Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ғарбий ва марказий ҳудудларида жойлашган ҳарбий нишонларга зарба берди”, дейилади ЦАҲАЛ баёнотида.

Армия вакиллари операция тафсилотлари кейинроқ маълум қилиниши айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Эрон Ироқ ҳаво ҳудуди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг