Энди театрларга ҳар бир сотилган чипта учун гонорар берилади
Маданият-санъат
−
01 Июнь 2050 2 дақиқа
Эндиликда Ўзбекистондаги давлат ва хусусий театрлар спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага бюджетдан қўшимча 10 минг сўмдан гонорар олади. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Қайд этилишича, пойтахтнинг бир қатор театрларидаги ҳолат ўрганилгач, Миллий қўғирчоқ театри, Муқимий номидаги академик театр ва Ёшлар театрига замонавий қиёфа олиб кириш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Ўтган йили Алишер Навоий театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилгани ўзини оқлаган. Энди мазкур тажриба оммалаштирилиб, шу йилнинг ўзида Муқимий, Бердақ ва Миллий қўғирчоқ театрларига шундай имконият берилади.
Мутасаддиларга қолган маданият объектларини модернизация қилиш бўйича икки йиллик дастурни киритиш топширилган.
Хусусий театрлар қўллаб-қувватланса, соҳада соғлом ижодий рақобат муҳити пайдо бўлади. Шунинг учун 1 сентабрдан бошлаб хусусий театрлар ва театр-студияларига ҳар йили 50 та саҳна асари яратиш харажати давлат томонидан қоплаб берилади, давлат маданият объектлари бепул фойдаланиш учун ажратилади, хусусий бинони ижарага олса, ойига 20 миллион сўмгача харажати бюджетдан қопланади.
Шунингдек, эндиликда улар спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага бюджетдан қўшимча 10 минг сўмдан гонорар олади. Яъни мингта билет сотса, театрга қўшимча 10 миллион сўм берилади. Агар ижодкорлар саҳна асарини ҳудудларга чиқиб намойиш қилса, гонорар миқдори 20 минг сўмдан бўлади.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь