Расман: Неймар Жаҳон чемпионатига боради (видео)
Спорт
−
19 Май 2039 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелотти “Сантос” ҳужумчиси Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати таркибига киритди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган махсус маросимда Бразилия терма жамоасининг мундиал учун қайдномаси эълон қилинди. ОАВ хабарларига кўра, Неймарнинг CBF билан муносабатлари унинг хатти-ҳаракатлари ва жисмоний ҳолати сабаб таранглашгани туфайли, унинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти паст баҳоланган эди.

34 ёшли футболчи январь ойидан буён “Сантос” сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди.
“Неймар Жаҳон чемпионатида биз учун муҳим футболчи бўлади. Биз уни йил давомида кузатиб бордик. У барқарор ўйин намойиш қилмоқда ва яхши жисмоний ҳолатда”, дейди Карло Анчелотти.
2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия “C” гуруҳида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 128 та ўйин ўтказиб, 79 та гол урган. У миллий жамоага охирги бор 2023 йил октябрь ойида чақирилган эди.
Live
Барчаси