Метродан фойдаланувчилар сони бўйича рекорд қайд этилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 май куни Тошкент метрополитенидан кун давомида 1 млн 117 минг 61 нафар йўловчи фойдаланди. Натижада рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар қилди. 

Статистик маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,5 фоизга юқори натижани ташкил этиб, Тошкент метросидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

Жумладан, 2025 йил 8 май куни метрополитен хизматларидан 986 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 7 май куни бу кўрсаткич 1 105 883 нафарга етиб, 12 фоизлик ўсиш қайд этилган. Шунингдек, 2025 йил 15 май куни 953 220 нафар йўловчи метро хизматидан фойдаланган бўлса, 2026 йил 14 май куни ушбу кўрсаткич 1 044 736 нафарга етган ва 9,6 фоизлик ўсиш кузатилган. 

Қайд этилишича, метрополитен хизматларидан энг кўп йўловчилар ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари фойдаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” йўналишида янги метро линияси қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метрополитени рекорд Метро Статистик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг