Диққат! Тошкентда нотўғри тўхтаган автомобилларга жазо кучайтирилади

Жамият

image

Тошкентда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларига қарши чоралар кучайтирилади. Энди тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади. Бу ҳақда

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Қайд этилишича, қулай, хавфсиз ва тартибли шаҳарни яратиш борасидаги ишларнинг навбатдаги босқичи тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларининг бузилишига нисбатан қатъийроқ чора кўриш амалиётини жорий этишдан иборат бўлади.

Пойтахтнинг турли туманларида автомобилларнинг пиёдалар йўлакларида, ўтиш жойлари яқинида, бекатларда, яшил ҳудудларда, шунингдек, тўхташ ёки тўхтаб туришни тақиқловчи белгилар ўрнатилган жойларда қолдирилиши ҳолатлари мунтазам қайд этилмоқда. Бундай қоидабузарликлар одамларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишига, жамоат транспорти, махсус техника ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг қатновига тўсқинлик қилади. Айниқса, бундай вазиятлар кексалар, болалар аравачасидаги ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар учун қийинчилик туғдиради.

Шу муносабат билан, шаҳарда бундай қоидабузарликларга нисбатан янада қатъий чоралар кўриш амалиётига ўтилмоқда. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади.

Ҳайдовчилардан тўхташ ва тўхтаб туриш учун жой танлаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда автомобилларни тақиқланган, пиёдалар, жамоат транспорти, махсус техника ҳаракатига халақит берадиган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган жойларда қолдирмаслик сўралади.

Зарнигор Худойбердиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент эвакуация Диққат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг