Хитойдаги кучли зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 18 май куни Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Табиий офат оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган. Шунингдек, тўрт нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Зилзила оқибатида 13 та бино қулаб тушган, Лючжоу шаҳрида 7 000 дан ортиқ киши хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Шунингдек, темир йўл инфратузилмаси ҳам текширувдан ўтказилмоқда ва транспорт ҳаракатида вақтинчалик узилишлар кузатилган. Маълумотларга кўра, зилзила ҳудудида алоқа тармоқлари, электр узатиш линиялари, сув ва газ таъминоти ҳамда транспорт тизими ҳозирча яхши ишламоқда.

Қутқарув хизматлари вайроналар остида қолган одамларни қидириш ва ҳудудни тиклаш ишларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Ҳиндкуш тоғ тизмаси ҳудудида 5,8–6,0 магнитудали зилзила содир бўлгани оқибатида Қобулда 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой эвакуация зилзила ҳалок бўлган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг