Олдин ва ҳозир: Ургутда ярим асрлик хароба поликлиника янгиланди (фото)

Жамият

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ярим аср олдин қурилиб, ҳозирда аянчли аҳволга тушиб қолган поликлиника янгиланди. Уни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кўздан кечирган эди.

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси – 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани бўлган. Бино ярим асрдан ортиқ вақт давомида капитал таъмирланмаган.

Деворлари нам тортган, томидан сув ўтадиган, шароити оғир хоналарда шифокорлар бемор қабул қилишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, минглаб инсонлар айнан шу масканга таяниб яшаган, чунки бошқа танлов бўлмаган. Ушбу ҳолат 2025 йил декабрь ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан жойига бориб ўрганилган.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимига қаратилаётган эътибор натижасида бугун бу маскан бутунлай янгиланган. Поликлиника тўлиқ реконструксия қилиниб, қўшимча корпус қурилган ва 20 ўринли янги туғруқ бўлими ташкил этилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятига бориб, Президент топшириғига кўра тубдан қайта қурилган ушбу оилавий поликлиникага ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Ургут поликлиника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг