Элдор Одилов ССВ раҳбари бўлди. Унга янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 5 май куни Элдор Эркинович Одилов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилган. Бундан илгарироқ Элдор Одилов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Шунингдек:

  • Отабек Суннатович Имомов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига;
  • Адҳам Юсупович Худайқулов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Шерзод Дилмуратович Муҳаммедов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Илҳомжон Ўринбой ўғли Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилган.

Ўз навбатида:

  • Алишер Шукруллаевич Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Элмира Эркиновна Боситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Фарҳоджон Муҳаммаджонович Тошпўлатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асилбек Анварович Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Одилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг