Тожикистонда сел оқибатида 4 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 3 май куни Тожикистонда кузатилган кучли ёмғирлар ва сел оқимлари оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тожикистон оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Қайд этилишича, энг оғир вазият Кўлоб шаҳрида кузатилган бўлиб, у ерда беш киши жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган. 450 га яқин аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳарда 850 га яқин тураржой биносини сув босган. Ноқулай об-ҳаво оқибатлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига, жумладан, Душанбе шаҳрига ҳам таъсир кўрсатган. 

Шифохоналар, мактаблар, тураржойлар ва йўл инфратузилмасига зарар етганлиги хабар қилинмоқда. Бир қатор туманларда кўприклар вайрон бўлган, қишлоқ хўжалиги экинзорларини сув босган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 90 дан ортиқ уйни сув босгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида, жумладан, Тошкентда ҳам кучли ёмғир кузатилди. Пойтахт йўлларини сув босди.  


Мақола муаллифи

Теглар

сел кучли ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг